Мусобақа қизғин паллада

Грузиянинг Батуми шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб боряпти.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилган бу галги биринчиликда дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этмоқда.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги беллашувларда ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Ҳумоюн Бекмуродов ниҳоят 6-турда ғалаба қозонди. Қора доналарда ҳаракат қилган ҳамюртимиз ЖАР вакили Лехан Конингни таслим этди. Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров оқ доналарда ўйнашига қарамай, беларуслик Силич Яхорни енга олмади. Баҳс дуранг натижа билан якунланди. Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров эса ғалабага эришди. У қора доналарда ўйнаб, канадалик Хуанг Кьюни мағлубиятга учратди.

Қизларимиздан Афрўза Ҳамдамова бешинчи ғалабасини қўлга киритди. У оқ доналарда ҳиндистонлик Роут Яшидадан устун келди. Юлия Хегай қирғизистонлик Азалия Мирланкизи билан муросага келди. Мафтуна Бобомуродова эса россиялик Эмилия Завиваевага ютқазиб қўйди.

Яна ўқинг:  Орзулари осмон қиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: