Юртга эҳтиром

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Тадбирга Миробод ва Учтепа туманларидаги маҳаллалар, хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, педагоглар, ёшлар таклиф этилди.

Сўлим боғда пойтахтимиз туманларидаги бунёдкорлик ва яратувчилик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, хотин-қизлар ва кексаларни эъзозлаш борасидаги эзгу ишларни акс эттирган кўргазма ташкил этилди.

Ватанни, истиқлолни, унинг азиз неъматларини, бугунги доруломон кунларимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар кечага янада файз бағишлади.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Sportchilarimiz katta musobaqaga otlandi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: