НЕФТ ВА ГАЗ СИЁСАТИ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбарияти иштирокида “Ўзбекистон нефть ва газ сиёсати муаммолари ва истиқболлари, шунингдек аҳолини энергия манбалари билан таъминлаш масалалари” мавзусида брифинг ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳузуридаги Ахборот ва оммавий ахборот воситалари агентлигида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мамлакатнинг ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни ҳал этиш учун 2019 йил февраль ойида ташкил этилган эди.
Энергетика вазирлиги таркибига “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Ўзатом” агентлиги, “Ўзнефтегазинспекция”, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда “Ўзбекэнерго” АЖ қайта ташкил этилиши натижасида тузилган “Иссиқлик энергия станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Минтақавий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари киради.
Энергетика вазирлигининг шаклланиши мамлакатнинг ёқилғи-энергетика тармоғини босқичма-босқич ислоҳ қилиш жараёнининг мантиқий давоми бўлди.
Мазкур ислоҳотларнинг натижаси, хусусан, Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноатида намоён бўлди – охирги икки йил ичида газ ишлаб чиқариш ҳажми 10 фоизга, аҳолига табиий газ етказиб бериш 15 фоизга, суюлтирилган газ 1,6 эса баробарга ошди. Шу даврда нефтни қайта ишлаш заводларида қўшимча 204 минг тонна нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ички бозорда бензинга бўлган талаб тўлиқ қондирилди.
Нефть ва газ саноатини янада ривожлантириш учун углеводородларни қидириш ва қазиб олишни кўпайтириш назарда тутилган. Шу мақсадда Бухоро-Хива, Устюрт, Сурхондарё ва Фарғона минтақаларидаги нисбатан истиқболли ҳудудлардаги ишлар ички ресурслар ҳисобидан жадаллаштирилди. Шунингдек, дунёнинг етакчи нефть-газ компаниялари билан кам ўрганилган инвестицион блоклар бўйича геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Бу борада ҳамкорлар сифатида «Socar» (Озарбайжон), «British Petroleum» (Буюк Британия), «Total» (Франция), «Лукойл», «Газпром», «Татнефть» (Россия), «Мубадала» (БАА) ва «ONGC» (Ҳиндистон) компанияларини таъкидлаш мумкин.
Углеводородлар истеъмоли ўсиб бораётгани ҳисобга олинган ҳолда 2019-2030 йиллар мобайнида соҳага тахминан 9,8 миллиард доллар, шу жумладан, геология-қидирув ишлари учун 3,5 миллиард доллар ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун 6,3 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб этиш режалаштирилган.
Табиий газ оқимлари ҳамда магистрал газ узатиш тизимини модернизация ва мониторинг қилиш тизими (SCADA)ни жорий этиш режалаштирилган. Шу мақсадда “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2019-2025 йилларда халқаро молия институтларининг 1,5 млрд долларга яқин кредитларини жалб этиш устида иш олиб бормоқда.
Юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган нефть-кимё ва кимё саноати жадал ривожланмоқда.
Жумладан, “Шўртан” газ-кимё мажмуасини нафтани қайта ишлаш GTL лойиҳаси бўйича (қўшимча қиймати +480 млн. доллар) кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилиш арафасида турибди. Бунинг натижасида қўшимча тарзда полиетиленнинг 280 минг тонна янги тури ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
GTL технологияси бўйича 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёқилғи, 743,5 минг тонна дизел ёқилғиси, 311 минг тонна авиакеросин, 431 минг тонна нафта ва 50 минг тонна суюлтирилган ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш давом эттирилмоқда.
Ушбу ва бошқа вазифаларнинг амалга оширилиши 2030 йилга бориб табиий газни чуқур қайта ишлашни 6 баробар ошириш имконини беради.
Энергетика вазирлиги олдига электр энергетикаси соҳасига, шунингдек, энергетика заҳираларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнига хусусий капитални жалб қилиш; ДХШ (давлат-хусусий шериклиги)ни ривожлантириш каби кенг миқёсдаги янги вазифалар ҳам қўйилган.
Ўзбекистонда электр энергетикасини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига иссиқлик электр станциялари (ИЭС), атом энергияси, қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) каби ишлаб чиқариш объектларини ривожлантириш ҳисобланади.
2030 йилгача бўлган даврда энергия тизимининг ишлаб чиқар

Яна ўқинг:  КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛИ ЮРТ

Maryam Opa UMS, [02.07.19 09:27]
иш қувватини ошириш мақсадида йирик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Улар қаторига:
1) умумий қуввати 15 ГВт бўлган самарадор иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи объектларни қуриш;
2) электр энергияси ишлаб чиқариш умумий қуввати 9,5 ГВт га яқин бўлган (Сирдарё, Навоий, Толимаржон, Тахиатош, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциялари ва бошқаларда) замонавий ПГУ электр станцияларини қуриш;
3) умумий қуввати 3,2 ГВт га яқин бўлган газ-поршенли қурилмалар, авиация газ турбиналари ва замонавий электр энергия захиралаш тизимлари асосида (Сирдарё, Тошкент ИЭС, Муборак ИЭМ ва ҳ.к.) манёврли ишлаб чиқариш қувватларини қуриш;
4) умумий қуввати 8400 МВт дан зиёд бўлган қайта тикланадиган энергия манбалари асосида ишлайдиган қуёш, шамол ва гидроэлектрстанцияларини қуриш, ва уларнинг жами электр энергиясини ишлаб чикақиришдаги улушини 25% га етказиш.
5) 2400 МВт қувватга эга бўлган атом станциясини қуриш киради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги №ПҚ-4249 сонли қарорига мувофиқ, Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда, халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки)нинг техник кўмагида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергияга бўлган истиқболдаги талаб-эҳтиёжлари прогнозларини инобатга олган ҳолда 2030 йилга қадар электр энергетика тармоғида ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, халқаро маслаҳатчи – “Mott MacDonald” (Буюк Британия) компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда электр энергиясининг узоқ муддатли ривожлантириш бош режаси ишлаб чиқилмоқда.
Қурилиш лойиҳаси ўтган йилнинг кузидан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилаётган биринчи атом электр станцияси ҳам мамлакатни барқарор электр қуввати билан таъминлашга ҳисса қўшади.
Ушбу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ишлаб чиқариш объектларини электр энергияси билан таъминлашга қаратилган бўлиб, бу чора-тадбирлар иқтисодий ривожланиш ва аҳолига муносиб турмуш даражаси яратиб беришнинг зарур шарти ҳисобланади.

Амал СОЛИЕВА,
Марям АХМЕДОВА

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: