НАФОСАТ ГУЛШАНИН МИРЗОСИ

Ўзбек Миллий академик драма театрида Бобур таваллудининг 532 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Нафосат гулшани” номли адабий-бадиий кеча ёш авлодни улуғ бобомизнинг эзгу тушунчалар теран мушоҳада этилган бебаҳо асарларидан баҳраманд этиш, шу орқали уларнинг тафаккур ва маънавияти, бадиий-эстетик маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бобур бутун умри давомида Ватанига бўлган муҳаббатини қалбида сақлаган. “Чархнинг мен кўрмаган жавру жафоси қолдиму?! Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?!”, дея оҳ урган. Улуғ аждодимиз руҳи бугунги авлодлар томонидан шод этилмоқда. Унинг дилбар шахсияти, чинакам нафосатга йўғрилган ижодига катта ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётир. Мутафаккир ҳаёти ва ижодига бағишланган қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бобур халқаро жамғармаси Бобур ва бошқа буюк алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни жамлаш, хорижда сақланаётган ноёб асарларни излаб топиш ва уларни юртимизга қайтаришдек хайрли ишларда фаол иштирок этмоқда.

Истиқлол йилларида улуғ аждодимизнинг ижоди умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейлар, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтларида кенг ўрганилмоқда. Шу билан бирга, шоир мероси бастакор ва хонандалар, созандалар, мусаввирлар учун битмас-туганмас илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётир. Президентимиз таъкидлаганидек, бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган улуғ аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни тарихимизни қадрлашга, келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади.

Б.ҲАЛИМОВ

Яна ўқинг:  Мактаб ярмаркалари: арзон маҳсулот, юқори сифат, харид учун қулай шароит

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: