Қорақалпоғистон Республикаси фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Нукус шаҳридаги “Юлдузча” оромгоҳида ўсмирлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфексияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИЦ ҳақида эшитанмисиз?”, “ОИВ ва ОИЦ нима?” мавзуларида уклетлар тарқатилди.
Жиззах вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирокида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Ҳомиладор аёллар нималарни билиши керак” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Зомин тумани “Ғолиб” қишлоқ врачлик пунктида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди.
Тошкент вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Бўстонлиқ туманидаги Сойлиқ қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Бирлик” ва “Кичиксой” маҳаллаларида, Искандар қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Бараш”ва “Искандар” маҳаллаларида , “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли М.Очилов, К.Бобоев, “Сарбозор” ва “Оқ олтин” маҳаллаларида, “Хўжа”, И.Шарипов, “Каттатепа” маҳалла фуқаролар йиғинида, “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Обиҳаёт” ва “Марказий” маҳаллаларида вояга етмаганлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Диарея нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббиёт оламиҚулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?
Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да
Тиббиёт оламиХотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...
Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили
