БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЕЛЛАШУВИ

Бадиий гимнастика бўйича болалар ва ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия заҳиралари спорт мактабида 1999-2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур чемпионатдан кўзланган мақсад қизлар ўртасида бадиий гимнастикани янада оммалаштириш, терма жамоа сафига ёш маҳорат эгаларини етказиб беришдир.

100 нафардан ортиқ гимнастикачи ўртасида ўтган мусобақада Жасмин Юсупова, Сабина Тошкенбоева, Амалия Исҳоқова, София Қосимова, Лола Зокирова, Анна Вашенко ўз ёш тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Сел хавфи мавжуд

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: