МУКАММАЛ ОПЕРАЦИЯЛАР

тез тиббий ёрдам машинасида ҳам амалга оширилади

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси автокорхонасига “СамАвто”дан шаҳар фуқароларига хизмат қилувчи “Isuzu” русумидаги 1-тез тиббий ёрдам машинаси келтирилди.

Бу тез тиббий ёрдам машинасининг қулайлиги шундаки, у орқали шифохонага олиб кетилаётган беморни йўлдаёқ операция қилиш мумкин. Машинанинг иккинчи салонига ўрнатилган камера орқали олдинги хонада вазиятни мониторда кўриб туриш имкони мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “СамАвто”да бундай тез тиббий ёрдам машиналаридан ҳозиргача 5 дона ишлаб чиқарилган. Биринчи буюртма эса Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилди.

Н.ИКРОМОВ

Яна ўқинг:  БЕШ КАРРА “ЭНГ ЯХШИ ТЕННИСЧИ”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: