Ёшлигидан мард ва жасур ҳарбий аскар бўлиб, она Ватанини ҳимоя қилишни орзу қилмаган болакайни топиш мушкул. Зеро, она юртга муҳаббат, туғилиб ўсган тупроғига садоқат мурғакликданоқ қалбларга сингдирилса, бу келажакда ёш авлоднинг эл корига ярайдиган, Ватанига хизмат қиладиган комил инсонлар бўлиб етишишига замин яратади.
Тошкент шаҳарининг Ҳамза туманидаги 371-мактабгача таълим муассасасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ҳам шундай эзгу мақсадни кўзлаган. Тарбияланувчиларнинг завқу шавқ билан шеър ўқишлари барчада катта таассурот қолдирди. Улар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини асраётган ҳарбийларимизга бағишланди.
– Бола онги оппоқ қоғозга ўхшайди. Унга нимани ёзсангиз шу сақланиб қолади. Болакайларнинг эл-юрт, она Ватан ҳақидаги шеърларни берилиб ўқишлари биз тарбиячиларга янада куч беради. Ёш авлодни юртга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялашда бундай тадбирларнинг ўрни беқиёс, – дейди тарбиячи Ҳилола Нурматова.
Болаларнинг куч синашиш машқлари, турли саҳна кўринишлари тадбирга янада қизғин тус берди.
– Мен куч синашиш машқида ютқазиб қўйдим, – дейди 6 ёшли Муҳаммадали. – Бироқ спорт билан шуғулланиб кейинги сафар албатта ютаман. Келажакда аскар бўлмоқчиман.
Тарбияланувчиларнинг ҳар бир машқни қатъият билан бажаришлари, улардаги иштиёқ, юз-кўзларидаги навқиронлик ҳукуматимиз томонидан ёш авлодга берилаётган эътиборнинг мевасидир. Зеро, руҳан ва жисмонан соғлом фарзандлари бор юртнинг келажаги порлоқдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
