ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ – БАРҚАРОРЛИК САРИ ОДИМЛАР

Ҳозирги пайтда дунё миқёсида ёқилғи энергетика ресурслари танқис бўлган бир даврда электр энергиясини тежашга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Бу борада 2012-2013 йил куз-қиш мавсумида электр тармоқлари корхоналари томонидан аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, саноат корхоналари ва ўқув-тиббиёт муассасалари, ташкилотлар тасарруфидаги электр ускуна ва қозонларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиши бўйича жойларда “Ўздавлатэнергоназорат” давлат инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими бир қатор самарали ишларни амалга оширмоқда.

Бугунги кунда газ, кўмир, мазут каби ёқилғи ёқиб электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда ва у кўплаб харажатлар ҳисобига истеъмолчиларга етказиб берилади. Истеъмолчилар эса электр энергиясини нафақат зарур эҳтиёжлар учун, балки, уйларни иситишга сарфлаб, иссиқлик энергиясига айлантирадилар. Бу эса қанчадан-қанча электр энергиясини ортиқча сарф бўлишига олиб келади. Оқибатда қиш мавсумида хонадонлар ва тадбиркорлик субъектларида хоналарни иситиш учун қўлда ясалган, хавфсизлик қоидалари талабларига жавоб бермайдиган иситиш воситаларидан фойдаланиш ҳолатлари учрайди. Натижада электр токидан зарарланиш ҳамда бахтсиз ҳодисалар юзага келиши мумкин.

Ҳозирда кўплаб электр энергияси тунги ёритиш лампаларига сарфланади. Маиший секторда аввалдан электр энергиясини тежайдиган чўғланма лампочкалардан фойдаланилмоқда. Бу электр энергиясини тежашда муҳим аҳамиятга эга.

Шуни унутмаслик лозимки, ҳар биримиз истеъмолчилар томонидан кўп миқдорда электр энергиясини ишлатишнинг олдини олиш ва ундан самарали фойдаланиш борасида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришимиз, мавсумга печ ёқилғиси, ўтин, кўмир тайёрлаш ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини бир маромда етказиб бериш имкониятларини яратиб бериш кераклигини унутмаслигимиз лозим. Бу нафақат ўзимизнинг тежамкорлигимиз, балки мамлакат иқтисодиётининг ўсишига, электр энергиясидан самарали ва тежаб-тергаб, оқилона фойдаланишимизга замин яратади.

Ҳамза РОЗМЕТОВ,

“Ўздавлатэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими техник инспектори

Яна ўқинг:  НАФОСАТЛИ, ОҚИЛА, ТАШАББУСКОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: