Унутилмас таассуротлар билан

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 223-умумтаълим мактаби қошида фаолият юритаётган “Камалак” болалар соғломлаштириш оромгоҳида биринчи мавсум ёпилишига бағишлаб “Хайр, оромгоҳ” номли тадбир бўлиб ўтди.

– Биринчи мавсумда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 145 нафар ўқувчи ҳордиқ чиқарди. Болажонлар мароқли дам олишлари учун Гулнора Турсунова, Матлуба Эргашева, Мастура Маматқулова, Шаҳло Асадова, Моҳира Усмонова ва Ирода Мирзакаримова каби гуруҳ тарбиячилари сидқидилдан меҳнат қилишди, – дейди оромгоҳ раҳбари Наргиза Сиддиқова.

Тадбирда болажонлар томонидан фильмлардан лавҳалар намойиш этилди. Айниқса, она Ватан, ота-она ва дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот уйғотди.

Байрамда фаол иштирок этган дам олувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Рўзадорлар учун тавсия

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: