НАФОСАТЛИ, ОҚИЛА, ТАШАББУСКОР

Кеча Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Энг намунали Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган номзодларнинг салоҳияти, билим даражаси, тизим фаолиятидаги ютуқларини баҳолаш мақсадида улар билан юзма-юз суҳбат ўтказилди.

Маълумки, Хотин-қизлар қўмиталари тизимида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилиши белгиланган. Мамлакат аёллари ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган ушбу жараёнда қўмитанинг қуйи тизими бўлган бошланғич ташкилотлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш, жамоатчилик асосида фаолияти юритадиган ҳамда фуқаролик жамятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бошланғич ташкилотлар тизимини ривожлантириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу боис Қўмита тизимида “Энг намунали Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти” кўрик-танлови ўтказилмоқда. Ҳозирги кунда танловнинг 2 босқичи ниҳоясига етказилиб, ҳудудлардан Республика босқичига тавсия этилган 6 та “Энг намунали маҳалла”, “Энг намунали умумтаълим мактаби”, “Энг намунали касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей”, “Энг намунали олий ўқув юрти”, “Энг намунали тиббиёт муассасаси”, “Энг намунали корхона” номинациялари бўйича I-ўринни эгаллаган жами 85 нафар ғолиб номзодлар республика босқичида иштирок этишади.

Маърифат ТОЛИПОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-42)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: