Иқтидор ва истеъдод доим ғалабаларга ундайди

Ўзбекистон ёшлари халқаро миқёсда ўтказилаётган турли нуфузли танловлар, фестиваллар, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиб, қандай буюк аждодларнинг ворислари эканини дунё аҳлига намоён этаётир.

Шу йилнинг 23 июлидан 1 августига қадар Тбилиси шаҳрида кимё фани бўйича ўтказилган 48-Бутунжаҳон олимпиадасида ёшларимизнинг муваффақиятли иштироки бунинг ёрқин далилидир.

Мазкур интеллектуал беллашувда 75 давлатдан 300 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашди. Олимпиадада Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ўқувчиси Сарвар Шоюнусов кумуш, Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Жаҳонгир Фахриев ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқувчиси Чарос Омонова бронза медалларини қўлга киритди. Улар жорий йилнинг май ойида Россияда ўтказилган кимё фани бўйича 50-халқаро Менделеев олимпиадасида ҳам совриндорлар сафидан жой олган эди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Байрамга туҳфа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: