ЭЗГУЛИК ЭЛЧИЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтган йилнинг июнь ойида аёлларга оид давлат сиёсатини жамоатчиликка етказиш, қўмита тизимида олиб борилаётган ишларни матбуотда янада кенг ёритиш мақсадида Ахборот хизмати ташкил этилди. Ўтган вақт давомида ОАВ билан йўлга қўйилган мустаҳкам ҳамкорлик боис тизимда ўтказилаётган ҳар бир тадбир оммага тушунарли тарзда етказиб борилди.

Ана шу муносабат билан Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини ёритишда яқиндан ёрдам берган теле ва радиодастурлар, газета ва журналлар ҳамда веб-саҳифаларни, уларнинг вакилларини тақдирлаш, йил якуни бўйича ҳисобот бериш мақсадида “Эзгулик элчиларига эҳтиром” деб номланган анжуман ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситхонова Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини ёритишда яқиндан ёрдам берган теле ва радиодастурлар, ахборот агентликлари, газета ва журналлар ҳамда веб-саҳифалар, уларнинг вакилларига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг махсус ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, 2013 йилнинг январь-февраль ойлари давомида оммавий ахборот воситалари ўртасида “Аёл – обод турмуш бунёдкори” мавзусида танлов эълон қилинди. Икки ой давомида ОАВда эълон қилинган энг яхши мақола (газета, веб-саҳифаларда), кўрсатув (лавҳа), радиоэшиттириш ҳамда фотолар махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, танлов ғолибларига Наврўз умумхалқ байрами арафасида мукофотлар топширилади.

М. ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  МЕҲР ВА САОДАТ ОШЁНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: