Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тошкент шаҳар, Ҳамза туманидаги ҳарбий бўлинмаларидан бирида Обод турмуш йилига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган мажлисидаги маърузасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳарбий қисмнинг тарбиявий ишлар бўйича бўлим бошлиғи подпольковник Даврон Усмонов, Ўзбекистон Республикада хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова мамлакатимиз раҳбарининг маърузаси ўзининг тарихий аҳамияти билан жамиятимиз ҳаётида улкан воқеа бўлганлигини таъкидлаб, мамлакатимизда Мустақиллик йилларида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар ва ушбу улуғвор ўзгаришлар берган самаралар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг маърузасида эришилган ютуқлардан келиб чиққан ҳолда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари сифатида илгари сурилган ғоялар юртимиз ободлиги ва халқимизнинг фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиши хусусида ҳам тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек Р. Зарипова “Соғлом авлод” газетаси фаолияти ҳақида ҳам ҳикоя қилди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг ижтимоий тиббий патронаж маркази гинекологи Суяра Сулайманова ногиронликнинг олдини олиш, қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари хусусида гапирди. Ушбу масканнинг мутахассиси Нигина Саъдуллаева иммун танқислиги касаллиги, унинг олдини олиш хусусида маслаҳатлар берди. Ушбу мавзуларда видеоролик намойиш қилинди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЖиззахда ҳарбийлар оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди
Жиззах шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
Тиббий туризмЗоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
