БОЛАЛАРНИНГ ЯНА БИР ЯНГИ БОFИ

Пойтахтимизда «Болажон» истироҳат боғи очилди

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармасидан маълум қилишларича, ҳозирги кунда пойтахтимизда ўн иккита маданият ва истироҳат боғи фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрда қабул қилинган «2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори асосида мазкур масканларни янада ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизда замонавий қулайликларга эга яна бир янги истироҳат боғи ишга тушди. Қарийб беш гектар майдонни эгаллаган боғда уч мингдан кўпроқ манзарали дарахт мавжуд. Сўлим гулзору яшил майсазорлар, мусиқали фавворалар боғнинг кўркига кўрк қўшиш баробарида ёзда ҳарорат мўътадиллигини таъминлайди.

Боғ бежиз «Болажон» деб номланмаган. Бу ерда болакайлар учун турли аттракционлар, эртаклар майдончаси барпо этилган. Шахмат, шашка, стол тенниси билан шуғулланиш имконияти яратилган. Боғни оилаларнинг севимли дам олиш масканига айлантириш, болалар ва ёшлар учун турли маданий-маърифий тадбирлар, хайрия акциялари ўтказиш режалаштирилган.

– Пойтахтимизда янги боғ очилаётганини эшитиб, маҳалламиз фаоллари билан бу ерга келдик, – дейди Чилонзор тумани «Бўрижар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маъмура Маҳмудова. — Боғда яратилган шароитни кўриб, жуда хурсанд бўлдик. Буларнинг барчаси Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

«Болажон» истироҳат боғининг очилишига бағишланган маданий тадбирда пойтахтимиздаги маданият уйлари, «Баркамол авлод» марказлари, болалар ва ёшлар ижодий жамоаларининг концерт дастури, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди, расмлар танлови ўтказилди.

Б.ХИДИРОВА,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Каштадўзлик – ўзбек аёлининг зийнати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: