Дунёдаги энг носоғлом мамлакат аниқланди

Журналистлар Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларини ўрганиб, 179 мамлакатда семизлик, алкоголь ва тамаки истеъмоли ҳолатини таҳлил қилишди. Натижада Чехия дунёнинг энг “носоғлом” мамлакати деб топилди.

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Чехия Республикаси аҳолиси бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ алкоголь истеъмол қилишар экан. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир одам бир йилда 13,7 литр алкоголь истеъмол қилади. Бундан ташқари, чехлар тамаки истеъмоли бўйича 11-ўринни эгаллашди.

Иккинчи поғонадан Россия жой олди, кейин Словения, Беларусь, Словакия ва Венгрия.

Энг соғлом мамлакат Афғонистон бўлди. Бу ерда семизлик даражаси жуда паст, мамлакатнинг алкоголь сақлаш ва ичишга таъқиқ қўйган қонуни ҳам эҳтимол бу борада катта роль ўйнаган.

Гвинея иккинчи энг соғлом мамлакат деб топилди, унинг кетидан Нигер ва Непал жой олди.

Яна ўқинг:  Sportchilarimiz katta musobaqaga otlandi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: