ЮНОН-РУМ КУРАШИ БЎЙИЧА КУЧЛИЛАР РЕЙТИНГИ

Бутунжаҳон кураш бирлашмаси (United World Wrestling) расмий сайти 2014 йил учун юнон-рум кураши усталарининг рейтингини эълон қилди. Ҳар бир вазн бўйича энг кучли 20 нафар спортчи ном келтирилган атлетлар орасида 3 нафар курашчимизнинг номи ҳам келтириб ўтилган.

Улар орасида энг юқори натижа 59 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз Эльмурат Тасмурадовга тегишли бўлиб турибди. Жаҳон чемпионатларида икки карра бронза медалини қўлга киритган курашчимиз кучли учликдан жой олган.

71 килограммда Осиё ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлган Дилшод Турдиев тўққизинчи ўринда қайд этилган. Шунингдек, 85 килограмм вазнда Осиё ўйинларининг ғолиби Рустам Ассакалов жаҳон рейтингининг 8-поғонасида турибди.

Яна ўқинг:  ПОЛВОНЛАРИМИЗ ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: