Биз ақл-идрокли оилалармиз

Пойтахтимизда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, мамлакатимиз шахмат федерацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган турнирда 22 оилавий жамоа ўзаро баҳслашди.

Якунда Шайхонтоҳур туманидан Йўлдошевлар оиласи биринчи, Олмазор туманидан Эшонхўжаевлар оиласи иккинчи ва Яшнобод туманидан Ҳошимовлар оиласи учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  БИЛИМЛИЛАР БЕЛЛАШУВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: