БИЛИМЛИЛАР БЕЛЛАШУВИ

Юртимизда эртамиз ворислари бўлмиш ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар уларни янги марралар сари ундамоқда. Турли фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, ижодий беллашувлар ўз навбатида кўплаб иқтидор эгаларини кашф этмоқда. Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 245-мактабда бўлиб ўтган билимлар беллашуви ҳам ўқувчилар учун ҳақиқий синов майдони бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Ушбу беллашувда ўқувчилар Давлат таълим стандартлари асосида эгаллаган билим ва кўникмалари асосида ижодий иш ёзиш каби назорат турлари бўйича ишлаб чиқилган саволларга пухта жавоб беришди. Ҳакамлар ҳайъати юқори синф ўқувчиларининг пухта тайёргарлик кўрганларини алоҳида таъкидлаб, уларни юқори ўринга муносиб топишди. Билимлар беллашуви сўнггида сўзга чиққан директор ўринбосари Фотима Аббосова ғолиб ўқувчиларни қутлаб, уларга “Мақтов ёрлиқ”лари топширди.

Саодат ҒАФФОРОВА

Яна ўқинг:  СУЛОЛА АНЪАНАСИНИ ДАВОМ ЭТТИРИБ...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: