Тадбиркор қизлар шижоати

Андижонда “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда уч йўналиш бўйича 48 ёш тадбиркор иштирок этди.

Танловнинг “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналиши бўйича Андижон тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Гулноза Мамасолиева, Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Танзила Мадаминова ғолиб бўлди. Улар танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танловнинг 42 нафар иштирокчисига имтиёзли кредит ажратилишини кафолатловчи сертификатлар топширилди.

 

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  Миллий интернет: лойиҳалар такомиллашмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: