Сценарийлар танлови эълон қилинди

Ўзбекиистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги бадиий фильмлар сценарийлари

танловини эълон қилади.

 

Танловга тақдим этиладиган сценарийларда:

— замонавий ҳарбий билимларни пухта ўзлаштирган, ҳозирги давр глобал муаммоларини теран англаб, илғор тушунча ва дунёқарашга эга бўлган ёш аскар ва зобитлар образи;

— ватанпарварлик, бурчга садоқат, мардлик, жасурлик, шижоат каби инсоний тушунчалар;

— ўзининг ҳаётини она Ватан ҳимоясига бағишлаган ҳарбийларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, ёшларга ибрат қилиб кўрсатса арзийдиган аскар ва зобитларнинг тўлақонли сиймоси;

— ёшларда ҳарбийликка ҳавас уйғотишга хизмат қиладиган ибратли воқеалар;

— мудофаа тизимида ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар;

— она Ватанни севиш, унинг сарҳадлари дахлсизлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги ҳақидаги эзгу ғоялар кинематография талаблари асосида, юқори бадиий савияда акс эттирилган бўлиши лозим.

Танловда  кинодраматурглар, ёзувчи-шоирлар, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида қалам тебратаётган ижодкорлар билан бир қаторда сценарий ёзиш борасида етарлича тажрибага эга бўлган барча хоҳловчи ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга сценарийлар 2017 йилнинг 1 июнига қадар қабул қилинади.

Танловда ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

— 1-ўрин соҳиби — энг кам иш ҳақининг 50 (эллик) баробари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

— 2-ўрин соҳиби —  энг кам иш ҳақининг 40 (қирқ) баробари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

— 3-ўрин соҳиби —  энг кам иш ҳақининг 30 (ўттиз) баробари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом.

Бундан ташқари, ғолиб деб топилган сценарийлар асосида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг қарорига кўра давлат буюртмасига биноан бадиий фильмлар ишлаб чиқаришга туширилади.

Танловга тақдим этиладиган сценарийлар белгиланган тартибда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш идораси томонидан рўйхатга олинган бўлиб,  ўзбек тилида, икки нусхада, компьютер ёки машинкада А-4 форматда, 1,5 интервалда кўчирилган бўлиши ҳамда ҳажми 50 саҳифадан ошмаслиги керак.

Танловга тақдим этилган сценарийлар тақриз қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси 16а-уй.

Қўшимча маълумот учун телефонлар: 227-08-27, 239-29-91.

 

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2012-43)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: