Бананли пирог
Керакли маҳсулотлар: 2 дона банан, 2 дона тухум, 100 г шакар, 50 г маргарин, 2 ош қошиқ қаймоқ, 150-170 г олий навли ун, 1 пакет юмшатгич (разрыхлителъ).
Тайёрланиши:
- Идишга тухум чақилади, шакар ҳамда қаймоқ солинади ва кўпиртирилади.
- Маргарин эритиб олингач, тухумли аралашмага қўшилади.
- Банан санчқи билан эзиб юмшатилади ва хамирга қўшиб аралаштирилади.
- Ун ва юмшатгични қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
- Хамир қолипга қуйилади ва 190 С° иссиқликда 45 дақиқа пиширилади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.