Тўрақўрғонда яна бир маърифат маскани бунёд этилмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исоқхон Ибрат номидаги ёдгорликлар мажмуасини барпо этиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Юртимиздаги илк матбаачилардан бири, бир неча тилни пухта билган маърифатпарвар Исхоқхон Тўра Ибрат хотирасини абадийлаштириш мақсадидамутахассислар томонидан зиёратгоҳ, музей ва 240 ўринли хорижий тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган махсус мактабни ўз ичига олган мажмуа лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мактаб қошида спорт зали, босмахона ва ётоқхона ҳам қад ростлайди.

Қарийб 2 гектар майдонни эгаллаган қурилиш объектида бош пудратчи — “Турон Мега строй” корхонаси бунёдкорлари меҳнат қилмоқда.

Ҳотам Мамадалиев,

ЎзА

Яна ўқинг:  ЎСМИРЛАРИМИЗДАН МЕДАЛЛАР ШОДАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: