Бананли пирог

Керакли маҳсулотлар: 2 дона банан, 2 дона тухум, 100 г шакар, 50 г маргарин, 2 ош қошиқ қаймоқ, 150-170 г олий навли ун, 1 пакет юмшатгич (разрыхлителъ).

Тайёрланиши:

  1. Идишга тухум чақилади, шакар ҳамда қаймоқ солинади ва кўпиртирилади.
  2. Маргарин эритиб олингач, тухумли аралашмага қўшилади.
  3. Банан санчқи билан эзиб юмшатилади ва хамирга қўшиб аралаштирилади.
  4. Ун ва юмшатгични қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
  5. Хамир қолипга қуйилади ва 190 С° иссиқликда 45 дақиқа пиширилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Организмга жуда фойдали мева-сабзавотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: