Жисмоний машқлар аёлларга янги маълумотларни эслаб қолишда ёрдам беради

Жисмоний фаолликнинг фойдали жиҳатлари кўплиги маълум. Янги Жанубий Уэльс университети олимлари жисмоний машқлар аёлларнинг хотираси учун фойдали эканини ҳам аниқлади, деб хабар беради Zee News нашри.

Ўтказилган тўртта тадқиқотда 265 нафар кўнгилли қатнашди. Улардан учтасида иштирокчилар сурат билан мос бўлган исмларни эслаб қолди. Шундан сўнг улар 5 дақиқа давомида паст тезликдаги жисмоний машқлар билан шуғулланди.

Тадқиқотдан сўнг, машғулотда қатнашган аёллар олинган маълумотларни машқ бажармаганлардан кўра яхшироқ эслаб қолишгани маълум бўлди. Жисмоний машғулот эркакларнинг хотирасига эса таъсир кўрсатмади. Олимлар ҳозирча бунинг сабабини аниқлай олгани йўқ.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  QANDAY QILIB YANGI TILNI TEZROQ O’RGANISH MUMKIN?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: