Нок меваси овқат ҳазм қилинишини яхшилайди
- Олимлар нок яқин уч минг йиллар олдин қадимги Юнонистонда маданийлаштирилган деб ҳисоблашади.
- Энг кўп нок етиштирадиган мамлакат – Хитой.
- Нокнинг ўртача 80 фоизини сув ташкил қилади.
- Энг йирик нок Японияда етиштирилган. Унинг оғирлиги уч килограммга яқин бўлган.
- Нок мевасидан қоқи, қиём, шарбат, мураббо тайёрласа бўлади.
- Нок таркибида органик кислоталар, шакар, ошловчи моддалар, клетчатка, А провитамини, В, С витаминлари ва азот моддалари мавжуд.
- Нок таркибидаги пектин моддаси организмдан заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқаради. Бу мева стресс ва депрессияга қарши курашиш, меъда-ичак тизимини микроблардан ҳимоя қилиш, овқат ҳазм қилинишини яхшилаш хусусиятларига ҳам эга. Бундан ташқари, нок сурункали буйрак касалликларини даволашда, томирларни мустаҳкамлашда ва кайфиятни яхшилашда самарали фойда беради.
- Қандли диабетга йўлиққан беморларга нок ейиш тавсия этилади.
- Ғарбий яримшарда нок атиги тўрт аср олдин тарқала бошлаган.
- 2006 йилда нокнинг совуққа чидамли нави яратилган. У Урал бўйлари ва Ғарбий Сибир ҳудудларида ўстирилади.
- Дунё бўйича нокнинг 5 мингдан ортиқ нави бор.
- Нок дарахти 50–300 йилгача яшаши мумкин.
- Нок кўчати экилгач, 5–6 йилда мевага кирса, 20-25 йилдан сўнг тўлиқ ҳосил беради.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.