Антиқа ручка

Барчамиз болалигимизда эртак эшитганмиз. Ана шу эртаклардаги сеҳргарнинг сеҳрли таёқчасига ҳавас қилмаган, ўша таёқчани орзу қилмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Шундоқ теккизиши билан исталган нарсани муҳайё қилувчи таёқча кимга ҳам ёқмайди, дейсиз!

Европалик олимлар томонидан ана шу сеҳрли таёқчанинг муқобили ихтиро қилинди десам ишонаверинг. Кўплаб рассом ва дизайнерларни бир ерга жамлайдиган ушбу ихтиро бу – антиқа ручка. Бир кўришда оддий ручкадан фарқ қилмайдиган мазкур ихтиронинг ўзига хос хусусияти ташқи таъсирдан ўзига теккизилган ҳар қандай буюмнинг рангидан нусха олиб уни қоғозга туширишишга кўмаклашишида.

Scribble Pen номи остида ишлаб чиқилаётган ручка ихтирочилар Марк Беркер ва Роберт Хоффман томонидан ихтиро қилинган бўлиб, рангларни аниқ ва равшан қилиб бера оладиган 16 битли RGB ранг кўрсаткичи ва ARM9 микропроцессорга эга. Ажойиб ва ўзига хос ушбу буюм турфа олам рангларини ўзида мужассам этади.

Унинг яни бир ўзига хос хусусияти шундаки, қоғозга ёзиш билан бир қаторда, замон талабига жавоб берган ҳолда планшетларда ҳам ишлатиш мумкин. Ихтирочиларнинг айтишича, махсус ихтиро 16 миллионга яқин рангларни тасвирлаши мумкин экан. Бунинг учун ручка билан бирон бир буюмга теккизиб қўйишнинг ўзи кифоя.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  “Тақа” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: