Нок меваси овқат ҳазм қилинишини яхшилайди

  • Олимлар нок яқин уч минг йиллар олдин қадимги Юнонистонда маданийлаштирилган деб ҳисоблашади.
  • Энг кўп нок етиштирадиган мамлакат – Хитой.
  • Нокнинг ўртача 80 фоизини сув ташкил қилади.
  • Энг йирик нок Японияда етиштирилган. Унинг оғирлиги уч килограммга яқин бўлган.
  • Нок мевасидан қоқи, қиём, шарбат, мураббо тайёрласа бўлади.
  • Нок таркибида органик кислоталар, шакар, ошловчи моддалар, клетчатка, А провитамини, В, С витаминлари ва азот моддалари мавжуд.
  • Нок таркибидаги пектин моддаси организмдан заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқаради. Бу мева стресс ва депрессияга қарши курашиш, меъда-ичак тизимини микроблардан ҳимоя қилиш, овқат ҳазм қилинишини яхшилаш хусусиятларига ҳам эга. Бундан ташқари, нок сурункали буйрак касалликларини даволашда, томирларни мустаҳкамлашда ва кайфиятни яхшилашда самарали фойда беради.

1 sinf12

  • Қандли диабетга йўлиққан беморларга нок ейиш тавсия этилади.
  • Ғарбий яримшарда нок атиги тўрт аср олдин тарқала бошлаган.
  • 2006 йилда нокнинг совуққа чидамли нави яратилган. У Урал бўйлари ва Ғарбий Сибир ҳудудларида ўстирилади.
  • Дунё бўйича нокнинг 5 мингдан ортиқ нави бор.
  • Нок дарахти 50–300 йилгача яшаши мумкин.
  • Нок кўчати экилгач, 5–6 йилда мевага кирса, 20-25 йилдан сўнг тўлиқ ҳосил беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тахмина учта медаль соҳиби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: