Тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш юрак етишмовчилигига олиб келади

Финландиялик олимлар 25 ёшдан 64 ёшгача бўлган 4630 нафар одамнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқди. Иштирокчилар 12 йил давомида назорат қилиб борилди. Мутахассислар уларнинг қанча туз истеъмол қилганини аниқлаш учун сийдик намуналарини ўрганишди. Шундан сўнг иштирокчилар 5 гуруҳга бўлинди, деб ёзади The Hindustan Times нашри.

Биринчи гуруҳга энг кам (кунига 6,8 граммдан камроқ), бешинчи гуруҳга эса энг кўп (13,7 граммдан ортиқроқ) туз истеъмол қилувчилар киритилди. Тадқиқот давомида 121 нафар иштирокчида юрак етишмовчилиги пайдо бўлди. Кунига 13,7 граммдан ортиқ туз истеъмол қиладиган иштирокчилар юрак етишмовчилигига бошқалардан кўра 2,1 марта кўпроқ дуч келгани маълум бўлди.

Кунига 10,96–13,7 грамм туздан фойдаланувчиларда хасталик ривожланиши хавфи 1,7 марта юқори бўлди. Мутахассислар иштирокчиларнинг артерия қон босимини ҳам ҳисобга олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 5 граммдан ортиқ туз истеъмол қилмасликни маслаҳат бермоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бедаво семизликнинг асосий сабаби аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: