Қовоқли салат

Куз мавсуми келди дегунча, ҳамма бирдек қовоқли таомлар тайёрлашга киришиб кетади. Миллий ошхонамизда қовоқдан тайёрланган таом ва пишириқларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Шулардан бири бўлган қовоқли салатни сизларга тавсия қиламиз.

Қовоқ, қизил булғори ва бақлажонни майда сомонча шаклида тўғраб, қизиб турган ёғда 2-3 дақиқа мобайнида чала қовуриб оламиз.

Сўнгра қайнатилган тилни (гўштни) ҳам сомонча шаклида тўғраб қовурилган сабзавотларга қўшамиз. Саримсоқпиёз ва ошкўкларни майда тўғраб, туз, мурч қўшиб аралаштирамиз. Салат янада мазали ва чиройли кўринишли бўлиши учун 2-3 ош қошиғида ўсимлик ёғи қўшамиз.

Тайёр бўлган салатни ликопчага ёки салат учун мўлжалланган махсус идишга солиб, дастурхонга тортамиз.

Яна ўқинг:  Саховат САОДАТГА ЭЛТАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: