Ошқовоқли блинчик

Зарур маҳсулотлар: (хамир учун) 100 грамм ун, 2 дона тухум, 250 мл сут, бир чимдим туз, икки ош қошиқ ўсимлик ёғи, (масаллиқ учун) 300 грамм ошқовоқ, 100 грамм творог, (қайла учун) 250 мл апелсин шираси, 1 чой қошиқ асал, 2 см узунликдаги занжабил томири бўлакчалари.

Тайёр бўлиш вақти: 50 дақиқа

Миқдори (порцияси): 5

Тайёрланиши:

  1. Чуқур косага ун, туз, тухум, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва сут солиниб, қорилади. Тайёр бўлган хамир 20 дақиқага сочиқ билан ёпиб қўйилади.
  2. Ошқовоқнинг пўсти арчилиб, кичкина бўлакларга бўлинади. 200 градус иссиқликда 30 дақиқа тоблаб пиширилади.
  3. Занжабил томирлари қиргичнинг кичкина тешикларидан ўтказилади.
  4. Идишга апелсин шираси, занжабил ва асал солинади. Ўртача баландликдаги оловда қайла ҳолатига келгунча қайнатилади ва сузгичдан ўтказилади.
  5. Ошқовоқ бўтқа ҳолига келгунча эзилади ва творог билан аралаштирилади. Қайланинг ярми қўшилади.
  6. Блин хамири ёғ қизиб турган товага икки ош қошиқдан солинади ва ҳар иккала томони 2–3 дақиқадан қовурилади.
  7. Блинчиклар ошқовоқ бўтқаси билан тўлдирилади ва ўралади. Устига ортган қайла қуйилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади

Яна ўқинг:  “ГУЛ” СОМСА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: