Рак касалликларининг олдини олувчи 10 та маҳсулот

  1. Крестгулдошлар оиласига мансуб барча турдаги карамлар (броколли, рангли карам, бош карам, брюссель карами), салат ўсимлиги кучли антиоксидант ҳосил қилувчи индол моддасига бой. Глутататионпероксидаза ферменти организмдаги ортиқча эстрогенлар фаоллигини сусайтиради. Чунки, бу гормонларнинг ортиқчаси хотин-қизларда кўкрак саратони ривожланишига туртки бўлади. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар таркибида яна бир ракка қарши самарали таъсир этувчи антиоксидант, яъни С дармондориси мавжуд. Бу сабзавотлар таркибидаги фойдали микро ва макро элиментлар парчаланиб кетмаслиги учун уларни хом ҳолича ёки буғда, шунингдек, димлаб пишириш зарур.
  2. Дуккакли соя дони ( бу маҳсулот ловиядан кичкина ва мошдан каттароқ бўлиб, асосан Корея, Япония ва Хитой ошхонасида кенг қўлланилади) ва унинг маҳсулотлари бўлмиш тофу, темпех, мисо ва соя соуси ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган зарарли ўсма ҳужайраларини нобуд этади. Шунингдек, унинг таркибида изофловонлар ҳамда фитоэстрогенлар мавжуд. Бу моддалар эса турли саратон хасталиклари хавфининг олдини олади. Яна соя ва унинг маҳсулотлари нурланиш ва кимётерапиянинг организмга зарарли таъсирини камайтиради.
  3. Саримсоқпиёз организмдаги зарарли моддаларни ўзига “боғлаб олади” ва танадан чиқариб юборади. Айниқса, кашандалар учун бу маҳсулотни истеъмол қилиш жуда фойдали. Сабаби тамаки таркибида зарарли кадмий моддаси мавжуд. Ўзига хос ифорли саримсоқпиёз эса уни вужуддан тозалаб ташлайди. Шунингдек, бу пиёз қонда оққон таначалари фаоллигини оширади. Улар эса ўз навбатида рак ҳужайраларини нобуд этади. Меъда саратони ракнинг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Мунтазам равишда овқат рационида саримсоқпиёз ва пиёзнинг бўлиши эса унинг олдини олади. Олтингугурт моддаси ҳам саримсоқпиёз таркибида мавжуд. Бу модда жигарнинг турли зарарли моддаларни зарарсизлантиришга кўмак беради. Пиёз ҳам саримсоқпиёз каби хусусиятга эга. Аммо унинг таъсири бу маҳсулотга нисбатан камроқ. Ҳар иккала маҳсулот таркибида ҳам аллицин моддаси мавжуд. Бу эса ўзида олтингугурт моддасини тутади ҳамда кучли зарарли моддаларни нобуд қилиш хусусиятига эга.

 

Давоми

 

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Гречкали салат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: