Олхўри қоқисининг 10 фойдали хусусияти
Янги узиб олинган олхўри мевасига қараганда, унинг мева қоқиси ўзида жуда кўп фойдали хусусиятларни сақлайди. Қуритилган мевалар ичида олхўри қоқиси ўзининг муносиб ўрнига эга.
- Унинг таркиби эрийдиган (зарарли холестеринларни “эритадиган”) ва эримайдиган (ичаклар фаолиятини яхшилайдиган) тўқима (клетчатка)ларга бой.
- Мазкур мева қоқиси тиш эмалининг зарарланишдан асрайди, уни мустаҳкамлаб кариесдан ҳимоялайди.
- Олхўри қоқиси ўзида антибактериал хусусиятларни жамлаган.
- У организм фаолиятини яхшилайди. Натижада эса бу инсоннинг ишга бўлган лаёқатини ортишига сабаб бўлади.
- Ушбу мева қоқиси организмдаги кислота-ишқор мувозанатини бир меъёрда сақлашга кўмаклашади.
- У ички аъзолар фаолиятини ёшартириш ва соғломлаштириш хусусиятига эга.
- Олхўри қоқиси ўзида ажойиб тозалаш хусусиятини жамлаган (у қабзият билан курашиб, организмдан хилтларни ҳайдаш хусусиятига эга).
- У юз рангини гўзаллаштиради.
- Мазкур мева қоқиси авитаминоз ва камқонликда яқиндан ёрдам беради.
- У хавфли ўсма касалликларига қарши курашади.
Хуршида Ҳусенова