
- “Помидор” сўзи италян тилида “олтин олма” деган маънони англатади.
- XVI аср ўрталарида помидор Европага олиб келинган, лекин одамлар уни узоқ вақтгача истеъмолга яроқсиз, баъзилар ҳатто заҳарли деб ҳисоблаган. Боғбонлар уни зийнат берувчи ўсимлик сифатида ўстиришган.
- Дастлабки помидор ишлатиладиган Европа овқатлари рецепти 1692 йили Италиянинг Неапол шаҳрида нашр қилинган.
- Помидор – жуда фойдали маҳсулот. Унинг таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган целлюлоза, В гуруҳидаги витаминлар, С витамини, фолиокислота, калий, натрий, фосфор, магний, калций, темир ва бошқа элементлар кўп.
- Помидорнинг алоҳида хусусиятларидан бири таркибидаги холин бирикмасидир. У қондаги холестерин миқдорини камайтиради, янги гемоглобинларни пайдо қилади ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

- Помидор томири ер остига 1 метр, энига 1,5 – 2,5 метргача ўсиб боради. Унинг пояси 2 метргача етиши мумкин.
- Баъзи помидорларнинг оғирлиги бир килограммдан ортади. Дунёдаги энг йирик помидор 2,9 килограмм. У АҚШда етиштирилган.
- Энг кўп озиқ моддалари қурутилган помидор таркибида йиғилади. 1 кг қоқи олиш учун, 8–14 кг гача янги помидор керак бўлади.
- Дунё бўйича помидорнинг 10000 га яқин тури бор.
- Помидорнинг пушти, сариқ, қора тусдаги навлари ҳам бор.
- Ер юзида ҳар йили 60 милён тоннадан зиёд помидор етиштирилади.
- Помидорнинг тахминан 95 фоизи сувдан иборат.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
