Ошқовоқли блинчик
Зарур маҳсулотлар: (хамир учун) 100 грамм ун, 2 дона тухум, 250 мл сут, бир чимдим туз, икки ош қошиқ ўсимлик ёғи, (масаллиқ учун) 300 грамм ошқовоқ, 100 грамм творог, (қайла учун) 250 мл апелсин шираси, 1 чой қошиқ асал, 2 см узунликдаги занжабил томири бўлакчалари.
Тайёр бўлиш вақти: 50 дақиқа
Миқдори (порцияси): 5
Тайёрланиши:
- Чуқур косага ун, туз, тухум, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва сут солиниб, қорилади. Тайёр бўлган хамир 20 дақиқага сочиқ билан ёпиб қўйилади.
- Ошқовоқнинг пўсти арчилиб, кичкина бўлакларга бўлинади. 200 градус иссиқликда 30 дақиқа тоблаб пиширилади.
- Занжабил томирлари қиргичнинг кичкина тешикларидан ўтказилади.
- Идишга апелсин шираси, занжабил ва асал солинади. Ўртача баландликдаги оловда қайла ҳолатига келгунча қайнатилади ва сузгичдан ўтказилади.
- Ошқовоқ бўтқа ҳолига келгунча эзилади ва творог билан аралаштирилади. Қайланинг ярми қўшилади.
- Блин хамири ёғ қизиб турган товага икки ош қошиқдан солинади ва ҳар иккала томони 2–3 дақиқадан қовурилади.
- Блинчиклар ошқовоқ бўтқаси билан тўлдирилади ва ўралади. Устига ортган қайла қуйилади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади