ОЛИМПИАДА МАЛИКАЛАРИ

Лондонда бўлиб ўтган олимпия ўйинлари якунлари бўйича “ИНтеграция” фонди NewsEffector мониторинг агентлиги билан биргаликда сўровнома ўтказиб, МДҲнинг энг чиройли спортчи қизлари рейтингини тузиб чиқилди.

Сўровномада Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Арманистон, Озарбойжон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан 17200 нафар киши қатнашди.

Биринчи ўринни бадиий гимнастика бўйича жамоавий кўпкураш мусобақасида қатнашган россиялик Каролина Севатьянова эгаллади.

Иккинчи ўринни ҳам Россия вакиласи Ксения Вдовина қўлга киритди. У аввалига 4х400 м. эстафета мусобақасига «заявка» қилинганди, кейинчалик эса мураббийлар уни алмаштиришга қарор қилишди. Шунга қарамай, у “Лондон-2012” машъаласи эстафетасида иштирок этди.

Учинчи ўринни эса олимпиадада кумуш медални қўлга киритган теннисчи-аёл Мария Шарапова эгаллади.

Ўзбекистонлик Ульяна Трофимова сўровномада олтинчи бўлди. Мусобақа олдидан ҳамюртимиз медалларга даъвогар сифатида эътироф этилаётган эди. Аммо баҳслар бошланишидан 5 кун олдин машғулот жараёнида у оёғидан жиддий жароҳат олди. Шунга қарамай, у ўз дастурини ўзгартирган ҳолда бадиий гимнастика мусобақасида қатнашди ва 20-ўринни эгаллади.

Яна ўқинг:  ZUHRO YULDUZI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: