Йилнинг энг яхши курашчилари аниқланди

Кураш халқаро ассоциацияси 2016 йил якунларига кўра турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.

Ўтган йил кураш бўйича ёрқин воқеаларга бой бўлди. Хусусан, Вьетнамнинг Дананг шаҳрида ўтказилган V Осиё соҳил ўйинларида ушбу спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилди. Суҳроб Худойбердиев мазкур мусобақада кўрсатган маҳорати, чиройли усулларни қўллагани учун Кураш халқаро ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши техника соҳиби” деб эътироф этилди.

Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида йигирма ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида кураш бўйича VIII жаҳон чемпионати ўтказилди. Мазкур нуфузли мусобақа “Йилнинг энг яхши чемпионати”, деб топилди.

Эронлик Мустафо Далириан “Йилнинг энг яхши эркак курашчиси”, Хитой Тайпейи вакиласи Ли Ван Тинг “Йилнинг энг яхши аёл курашчиси”, Доминикан Республикасидан Алгимедез Ортиз Круз ва Жанубий Африка Республикаси вакиласи Хенриетт Моллер “Йилнинг энг яхши ҳакам”лари, Жанубий Корея терма жамоаси мураббийи Сун Жун Кьюн “Йилнинг энг яхши мураббийи”, Конго Республикаси кураш ассоциацияси “Энг яхши миллий федерация”, Панамерика кураш иттифоқи “Энг яхши қитъа федерацияси”, деб топилди.

 

Т. ОРТИҚОВА

 

Яна ўқинг:  Қўғирчоқларим ўзбекча гапиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: