ҒОЛИБЛИК ШОҲСУПАСИДА

Жисмоний тарбия ва спорт инсон учун фақат жисмонан чиниқтириш воситаси бўлиб қолмай, балки маънавий жиҳатдан тарбиялашнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Халқимиз азал-азалдан таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, дўстлик, меҳр-муҳаббат, биродарлик каби умуминсоний фазилатлар қаторида чинакам жисмонан баркамоллик сифатларини ҳам тарбиялаб келганлар.

Жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида спортнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. У ҳаётимизнинг янада бой ва мазмунли бўлишини таъминлаш билан бирга мамлакатимизнинг халқаро нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Турли мусобақалар болалар, ўсмирлар ва ёшларни доимий равишда спорт билан ошно бўлишларида жуда катта ёрдам беради. Бундан бир неча кунлар олдин Лондонда бошланган XXX ёзги олимпия ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди. 16 кун мобайнида қанчадан қанча миллат ва эллатларни муштарак қилган олимпияда баҳслари мобайнида Лондон мухлислар билан тўлиб тошди. Ёдингизда бўлса, илк мaрoтaбa Грeциядa тaшкиллaштирилгaн oлимпиaдa ўйинлaридa 136 мaмaлaкaтдaн 311 нафар спoртчи иштирoк этган эди. Ўшанда тaшкиллaштирилгaн oлимпиaдa ўйинлaридa aёллaр иштирoки тaъқиқлaб қўйилгaнди. Илк oлимпиaдa чeмпиoни aмeрикaлик пoйгaчи Кoннoли бўлганди.

Лондон Олимпиадасида мураккаб саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 53 нафар олимпиячимиз спортнинг ўн беш тури — бадиий гимнастика, трамполин, велоспорт, сузиш, енгил атлетика, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин ва юнон-рум кураши, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда теннис бўйича беллашувларда иштирок этди.

Лондонда ўтказилган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинлари ҳам тарих саҳифаларидан ўрин эгаллади. 16 кун давомида дунёнинг 205 давлатидан келган 12 мингдан зиёд спортчилар 37 спорт турида ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мусобақалар давомида жами 302 комплект медаллар ўз эгаларига топширилди.

Энг кўп медалга АҚШ вакиллари сазовор бўлдилар. Америкалик олимпиячилар 46 та олтин, 29 та кумуш, 29 та бронза, жами 104 та медаллар шодасини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Хитой делегацияси иккинчи (38-27-22), Британияликлар эса (29-17-19) учинчи ўринни банд этишди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари 1 та олтин (Артур Таймазов, эркин кураш) ва 3 та бронза (Ришод Собиров – дзюдо, Аббос Атоев – бокс, Сослан Тигиев – эркин кураш) медалини қўлга киритган холда умумжамоа ҳисобида 47-ўринни эгаллашди.

Яна ўқинг:  ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

Шахсий ҳисобда энг кўп медалга Майкл Фельпс (АҚШ) эришди. Америкалик афсонавий сузувчи Лондон Олимпиадасида жами 4 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритди.

“Лондон – 2012” Олимпиада ўйинларида жами 85 давлат вакиллари совринли ўринларга сазовор бўлдилар. 120 давлат вакиллари эса бирорта ҳам медалга эгалик қила олишмади.

Мусобақалар давомида 56 бор Олимпиада ҳамда 44 бор жаҳон рекордлари янгиланди.

Замонавий Олимпиада ўйинлари тарихига назар ташласак, бугунга қадар (1896-2012 йй. давомида) 147 давлат вакиллари Олимпиада ўйинларида совринли ўринларга сазовор бўлишган. Шундан 98 давлат спортчиларигагина Олимпиада ўйинларининг олтин медаллари насиб этган.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон делегацияси гарчи эндигина 5-бор мустақил жамоа сифатида Олимпиада ўйинларида иштирок этганлигига қарамай 61-ўринни эгаллаб турибди. XXX ёзги олимпиадада Ўзбекистон спорт делегацияси ўзи иштирок этган бешта олимпиадалар тарихида биринчи марта кумуш медаль қўлга кирита олмайдиган бўлди.

Шу кунгача мусобақаларда иштирок этган терма жамоамиз камида битта бўлсада, кумуш медални қўлга киритиб келаётганди. 1996, 2000 ва 2004 йилларда терма жамоамиз биттадан кумуш медални қўлга киритган бўлса, Пекинда бу кўрсаткич 2тани ташкил қилганди. Истиқлол йиллари Атланта (АҚШ), Сидней (Австралия), Афина (Греция), Пекин (Хитой) ва Лондон (Буюк Британия)да ўтказилган Олимпиада ўйинларида спортчиларимиз жами 5 та олтин, 5 та кумуш, 11 та бронза умумий ҳисобда 21 та медаллар шодасини қўлга киритишган.

Лондонда ўтган мусобақаларни 20.000 дан зиёд ОАВлари ходимлари ёритиб бордилар. Кун давомида ўтказилган муросасиз ҳамда қизғин беллашувларни ер юзида истиқомат қилаётган 4 миллиарддан зиёд аҳоли кузатиб борди.

– Барчани яна бир марта ажойиб ғалаба билан табриклайман. Ишончим комил, ҳозир юртдошларимизнинг кўзидан қувонч кўзёшлари оқмоқда, олтин медаль туфайли барчанинг қалбида фахр ва ифтихор туйғуси жўш урмоқда. Худо яна қанча куч-қувват берса, яна шунча вақт давомида халқимизга қувонч улашишда давом этаман! – дейди уч карра олимпиада чемпионига айланган Артур Таймазов ўз ҳаяжонлари билан ўртоқлашганда.

Бугунги кунда Олимпия ўйинлари дунёнинг барча қитъаларига ёйилган энг нуфузли ва оммавий мусобақага айланди. Барча мамлакатлар ушбу нуфузли спорт анжуманида иштирок этишни хоҳлайди, шунга ҳаракат қилади. Лекин бу ўйинларда қатнашиш, айниқса, медалларга сазовор бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Яна ўқинг:  MAHALLADA TIBBIY SAVODXONLIK

Умуман олганда, спортчиларимиз ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида ўз маҳорати, тажриба ва салоҳиятини кенг намоён этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Норасмий ҳисоб-китоблар бўйича умумжамоа ҳисобида олимпиячиларимиз 47-ўринни эгаллади. Бу МДҲ давлатлари орасида олтинчи, Осиё қитъасида еттинчи кўрсаткичдир. Спортчиларимизнинг Лондон майдонларида қўлга киритган ютуқлари халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами — Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллигига муносиб туҳфа бўлди.

Ватанимизнинг келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг, биринчи навбатда, соғлом ҳамда жисмонан бақувват бўлиши, ақлий ва маънавий жиҳатдан камол топиши учун қулай шароитлар яратилаётган имкониятлардан кенгроқ фойдаланган ҳолда, спорт соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган мураббийларимиз, спротчи ўғил-қизлардан бунданда баландроқ чўққиларни, халқаро мусбоқаларда нуфузли ўринларни забт этишини кутиб қоламиз.

Наврўз НОРБОБОЕВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: