МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ

электр қувватининг ошишига хизмат қилади

Ҳозирги кунда ёнилғи-энергетика комплексини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Айни пайтда қазиб олинадиган ёнилғилар – кўмир, нефть, табиий газ ва уран заҳираси дунё энергетика балансининг асоси ҳисобланади.

Бутун дунё ноанъанавий энергия турларидан фойдаланишга катта қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон шароитида кичик гидростанция, қуёш, шамол, биомасса ресурслари ва геотермал энергия турларидан фойдаланиш долзарб ҳисобланади. Қайта тикланадиган энергия манбалари чекка, тоғли ва мавжуд энергия манбаларидан узоқ бўлган туманлар учун ягона иқтисодий, осон эришиш мумкин бўлган энергия манбаидир. Ўзбекистонда муқобил энергия манбааларини ривожлантириш, сиёсий ва иқтисодий қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш учун янги қадамлар қўйилмоқда.

“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида муқобил энергия манбааларидан умумий тарзда фойдаланишнинг ҳуқуқий чегараси аниқланган. Бу борада халқаро ҳомий ташкилотлар, молия институтлари томонидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қуёш энергиясидан фойдаланиш, электр энергиясини ҳосил қилувчи фотоэлектр қурилмалар ишлаб чиқаришнинг самарали йўлга қўйилаётгани мамлакатимизда муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш суръатларини янада ўсаётганидан далолат беради.

Ҳамза РОЗМЕТОВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  Кексаликдаги парвариш мурувват ва бағрикенгликка асосланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: