
Кириб келган янги йил ҳамиша болаларнинг шодон кулгуси, оламни тутгувчи қувончига гувоҳ бўлади. Бошланажак йил соф тилак ва ниятлар билан янада мунавварлашади. Қор завқи, байрам шукуҳи ила лиммо-лим бўлган қишки таътил эса болажонларга бир дунё таассуротларни инъом этади.
Зангиота туманидаги 59-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Хонзодахон эса қишки таътилда инглиз тилидан ўтилган дарсларни такрорлаб, уни янада мустаҳкамлаяпти. Унинг фикрича бу – навбатдаги топшириқларнинг тушунарли бўлишига ёрдам берар экан.
– Таътилни баъзи ўқувчилар ўқишдан буткул ҳоли ўтказса, айримлари ўз билим ва қобилиятларини ривожлантириш имконияти дея қадрлашади, – дейди шу мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Соҳибжамол Хўжаева. – Педагогик тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, таътилдан қайтган ўқувчиларнинг аксарияти ўтилган дарсларни кўпинча унутиб қўйишади. Шу сабабдан таътил давомида берилган топшириқларни такрорлаб бориш фанларни ўзлаштиришда уларга қўл келади. Зеро, алломалар айтганидек, билим такрорлаш мевасидир.
Бу кўникмани эса инсон болалагидан шакллантириб бориши лозим. Шунинг учун мутахассисларнинг таъкидлашича, бир вақтда олинган маълумотлардан кўра ҳар куни оз-оздан қабул қилингани самаралироқ ва улар инсон хотирасида ҳеч қандай қийинчиликларсиз сақланиб қолади. Инглиз тили ўқитувчиси Элнура Собированинг фикрига кўра биргина хориж тилини ўрганиш учун ўқувчи ўзида тил ўрганиш кўникмасини ҳосил қилиши лозимлиги ва унинг ҳар куни оз-оздан шуғулланиб бориши бора-бора мустаҳкам билимга пойдевор бўлар экан.
– Мактаб ёшидаги болалар ҳали ўзини кашф этмаган бўлади, – дейди кўп йиллардан буён таълим соҳасида фаолият юритиб келган тажрибали психолог Розия Ниязимбетова. – Бу табиий. Шунингдек, уларда ўз қизиқиш ва қобилиятини белгилаб олиш тажрибаси етишмайди. Ўз ўрнида улардаги қизиқиш ва қобилиятни инобатга олган ҳолда йўналиш беришда катталарнинг кўмаги муҳим ва зарурдир.
Набираси Нозимада рақсга бўлган қизиқишини пайқаган Маҳмуд ота ҳам уни қишки таътилда Республика ўқувчилар ижод саройида ташкил этилган рақс дастасига олиб келаяпти. Унинг айтишича, бу Нозиманинг таътил кунлари мазмунли ўтишига ёрдам берар экан.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ва мароқли ташкил этиш мақсадида вазирлик томонидан “Халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди.
– Белгиланган режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, тегишли ташкилотларга режа ижросини таъминлаш юзасидан зарур тавсиялар берилди, – дейди “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ташкил этиш шўбаси бошлиғи Дониёр Эрматов. – Бунга кўра умумтаълим мактаблари, “Баркамол авлод” болалар марказлари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги фан, касбга йўналтириш ҳамда спорт тўгараклари машғулотларининг тўлақонли ва самарали фаолият олиб боришини таъминлаш белгиланган. Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар марказларида “Мароқлидир қишки таътилим” шиори остида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва унга ҳудуддаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларини жалб қилиш кўзда тутилган. “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этилган “Қиш зийнати либосларда”, “Қишки таътилдаги орзуим”, “Менинг тасаввуримдаги Қорбобо ва Қорқиз” каби ижодий кўргазмалар ҳам таътил кунларининг мазмунли ўтишига хизмат қилади. Инглиз тилида ташкил этилган турли беллашув ва мусобақаларнинг ўтказилиши эса болаларнинг чет тилларини янада мукаммал ўзлаштиришларига туртки бўлмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
ТабобатИбн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат
Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган. Буюк табиб соғлом турмуш тарзини
СпортТонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа
