Ажойиб совға
Чирчиқ шаҳар ХТМФМТЭ бўлими тасарруфидаги 11-умумтаълим
мактабида устоз ва мураббийлар
кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Таълим масканида жорий ўқув йилида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш, уларни маънан етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш мақсадида кўплаб ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда бир қатор тадбирлар, танловлар, давра суҳбатлари ўтказиб келиняпти.
Айни пайтда муассасада 1015 нафар ўқувчи-ёш таълим-тарбия олмоқда. Уларга 52 нафар олий маълумотли педагог сабоқ бериб келаяпти. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тўгараклар ташкил этилган бўлиб, ўқувчилар ушбу машғулотларга жалб этилган.
Мактаб фаолиятини қамраб олган байрам тадбири ўқитувчилар учун ажойиб совға бўлди.
Тадбир синфларда очиқ дарс шаклида давом этди.
Мухтора МЕЛИХОНОВА,
Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари