ҲАВОНИ ТОЗАЛОВЧИ ЧАНГЮТКИЧ

“Dyson” компанияси антиқа “V6 Mattress cleaner” номли чангюткични ишлаб чиқарди. Ушбу қурилма уйнинг нафақат поли ва гиламларини, балки ҳавосини ҳам чанглардан халос қилиш хусусиятига эга.

Мазкур техника воситаси аллергияга мойил инсонлар учун айни муддао. У “HEPA” фильтри билан жиҳозланган, тозалаш ишларини рақамли дастурлаш тарзида олиб боради. “Биз чанг ва унинг инсонга келтирадиган зарарини камайтириш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Ушбу чангюткич бизнинг бир неча йиллик меҳнатларимиз самараси. У одамларнинг соғлом турмуш кечиришларига ёрдам беради, деб умид қиламиз”, – дейди компания раҳбари Жеймс Дайсон.

Яна ўқинг:  Санъат асари ёки ҳеч қачон жонга тегмайдиган стол

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: