VII – ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ФОТО БИЕННАЛЕСИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 6-12 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган VII – Тошкент халқаро биенналеси очилди. Унда 32 давлатдан ташриф буюрган 200 дан ортиқ етук фоторассомлар ўз асарлари билан иштирок этишмоқда. Меҳмонлар дастлаб Мустақиллик майдонидаги ҳурриятимиз, истиқболимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйди. Истиқлол йилларида пойтахтимизда бунёд этилган иншоотларни кўздан кечирди.

«Ўхшашлик. Тасаввур ва борлиқ» шиори остида ўтказилаётган мазкур халқаро фотобиенналедан кўзланган мақсад истиқлол йилларида Ватанимизда барча жабҳаларда қўлга киритилган улкан ютуқ ва марралар, тинчлик ва осойишталик, ҳамдўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги эзгу интилишлар самараларини кенг намойиш этишдан иборатдир.

Марказий кўргазмалар залида ижодий ишлари намойиш этилаётган иштирокчиларнинг аксарияти ўз суратларини компьютерда атайлаб қайта ишлашдан воз кечиб, ҳужжатли фотографияни бадиий ва ғоявий қийматини ўзаро боғлаб маҳоратларини кўрсата олган. Масалан, Анна Тишенконинг Калининград суратларида янгича услуб ва ўзгача ёндашув акс этиб туради. Бундан ташқари, Владимир Дубровскийнинг Қозоғистон чўлларидаги оддий халқ орасида олган фотолари, шунингдек, Диана Миндубаеванинг Тошкентнинг концептуал шаҳар манзаралари ажойиб таассуротлар уйғотади.

Мазкур тадбир Ўзбекистон фотосанъати оламининг ижодий ҳаёти жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Д.ҚАРШИБОЕВА,

«Sog‘lom avlod» мухбири

Яна ўқинг:  Миллий қадриятлар фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: