Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Фахрийларга машина олиш учун имтиёзли сертификат топширилмоқда

15.04.2017
17 марта ўқилди
Фахрийларга машина олиш учун имтиёзли сертификат топширилмоқда

Қашқадарёда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқда, кўнгилларини кўтариб, уй юмушларига кўмаклашмоқда.

Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ўз уй-жойига эга бўлмаганларга турар жой ажратиш каби эзгу ишлар амалга оширилмоқда. “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар тантанали равишда топширилмоқда.

– Инсон тарихий хотира туйғуси билан барҳаёт, – дейди “Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Январь Иноятов. – Уруш йилларида вилоятимиздан 47 мингдан ортиқ фуқаро, жумладан, 96 хотин-қиз жанггоҳларда иштирок этган. Уларнинг ярмидан кўпи ортга қайтмаган. Айни пайтда вилоятда 120 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаёт. Уларга доимий равишда тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Ногиронлик аравачаси ва бошқа зарур воситалар ажратилиб, соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу каби эзгу ишлардан фахрийларимиз мамнун бўлиб, юртимиздаги тинчлик-осойишталик бардавом бўлиши, халқимиз фаровонлиги янада юксалишини сўраб, дуо қилмоқда.

Қарши шаҳрининг Қарлиқхона маҳалласида яшовчи Хўжақул бобо Жўраев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Урушда беш марта оғир жароҳат олган. Урушдан қайтиб, турли соҳаларда ишлаган. 92 ёшни қарши олаётган Хўжақул бобо бугун фарзандлари, набираю эваралари ардоғида. Урушда орттирилган жароҳатлар битиб кетди, аммо унинг даҳшатли хотиралари ҳамон қалбини тирнайди, кўнглига оғриқ солади. У кунларни эслар экан, нуроний чеҳрасига маъюслик чўкади. Кўзларига ёш қалқади... Бугунги дориломон кунларга шукрона келтиради...

– Юртимиз доим тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, – дейди Хўжақул бобо. – Биз каби фахрийларга кўрсатилаётган доимий ҳурмат ва эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз. Кўпдан бери ҳаж сафарига боришни ният қилиб юрар эдим. Худо хоҳласа, орзуларим ушаладиган бўлди. Президентимизга минг раҳмат.

Хўжақул бобо хонадонига ташриф буюрган вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар вакиллари отахонга Президентимиз номидан имтиёзли сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширди.

Шу маҳаллада яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рашид бобо Умиров ва унинг оила аъзолари ҳам бу каби юксак эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. Рашид бобога ҳам сертификат, пул ва совға-саломлар тантанали равишда топширилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024117
Болага пойабзал сотиб олишда...Тиббий сабоқлар

Болага пойабзал сотиб олишда...

Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла

22.11.2024198
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025297
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.2024229