БУЮК СИЙМО ЁДИ

Мамлакатимизда ҳар йили Соҳибқирон таваллуди муносабати билан жойларда турли байрам тадбирлари ўтказиш яхши анъанага айланаган.

Ҳар бир маҳалла, ўқув муассасасида учрашувлар, давра суҳбатлари, турли кўтаринки тадбирлар уюштирилади. Ана шундай тадбирлардан бири Соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллигига бағишлаб Паркент агросаноат касб-ҳунар коллежида ташкил этилди.

Унда коллежнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Мурод Орзиев сўзга чиқиб, улуғ бобомизнинг дунё тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси, мардлиги, ватанпарварлиги ҳақида сўз юритди.

Муассаса ўқувчилари саҳналаштирилган спектакль намойиш этишди. “Темур тузуклари”дан парчалар ёд айтишди. Куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир сўнгида фаол ўқувчилар – Сирожиддин Умаралиев, Сардор Раҳимбердиев, Маърифат Баҳодирова, Сардор Имомов, Рустам Жўрабоев, Шоҳиста Рўзиевалар коллежнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Г. ШОМАЛИКОВА,

Паркент агросаноат касб-ҳунар коллежи

инглиз тили ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: