Анъанага кўра 9 апрель куни пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Соҳибқирон таваллуди муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Амир Темур мероси шижоат, мардлик ва адолат тимсоли сифатида юксак қадр ва эъзозга лойиқ. Соҳибқирон ўз даврининг энг қудратли давлати асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, буюк бунёдкори сифатида эътироф этилади.
Мамлакатимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, фарзандларимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш, ёшларни жисмонан, ақлан ва маънан юксалтириш борасидаги барча ислоҳотлар Амир Темур бобомизнинг дунёқараши ва тутумларига моҳиятан уйғун. Халққа доим меҳр-мурувватли бўлган Амир Темур адолат ва ҳақиқат учун курашган, салтанатни ҳам ана шу мустаҳкам асосга қурган.
Тадбирда шоир Сирожиддин Раупов “Соҳибқироним” шеърини ўқиб берди. Ёшлар Амир Темур бобомизнинг ибратли ҳаёти, адолатпарварликка йўғрилган фаолияти ҳақида дунё олимлари томонидан билдирилган фикрларни ўзбек, инглиз, рус, француз, япон ва бошқа чет тилларида ўқиб берди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатАмир Темур ва темурийлар давлатида халқ дипломатиясининг аҳамияти
9-апрель буюк давлат арбоби, ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат учун толмас курашчи, Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 683 йил тўлди. Шу муносабат билан Амир Темур музейида
2019 йилда соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилади?
Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар м
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
СиёсатТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати
Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам
