УСТОЗЛАР МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Республика болалар кутубхонасида 1октябрь – «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» муносабати билан «Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ўқитувчилар ва таълим тизимига, ёшларнинг мукаммал билим олиб вояга етишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Шу билан бир қаторда истиқлол йилларида устоз ва мураббийларни рағбатлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ҳозирги кунда халқ таълими тизимида 390 минг 105 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Таълим самарадорлигини таъминлашда педагог касб маҳорати, унинг билим ва кўникмаси муҳим омиллардан саналади. Шу сабабли Халқ таълими вазирлиги томонидан педагоглар малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўқитувчи ва педаогоглар орасида энг илғор тажрибаларни аниқлаш ва уларни оммалаштириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши директори», «Йилнинг энг яхши психологи», «Йилнинг энг яхши услубчиси», «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши фаол маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари» ва бошқа кўрик-танловлар орқали таълим мазмунини такомиллаштириш мақсадида мукофотлар жорий этилган.

1992-2014 йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги жами 3 минг 594 нафар ўқитувчи ва мураббийлар турли давлат мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланди. Шулардан 7 нафари «Ўзбекистон қаҳрамони», 110 нафари «Эл-юрт ҳурмати» ордени, 31 нафари «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 284 нафари «Меҳнат шуҳрати» ордени, 515 нафари «Соғлом авлод учун» ордени, 374 нафари «Дўстлик» ордени, 312 нафар «Ўзбекистон халқ ўқитувчиси», 329 нафари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўсатган халқ таълими ходими», 1 минг 356 нафари «Шуҳрат» медали, 12 нафари «Жасорат» медали ва бошқа унвонлар билан тақдирландилар.

Ч.ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Фоторассом нигоҳида ҳаёт завқи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: