НАНКИНДАН тўёна билан

Юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик навқирон авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб камол топиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамлаши, жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шон-шуҳратини янада кенг намойиш этишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу Нанкин шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги II Олимпиада ўйинларида ҳам ўз исботини топди.

Илҳом БаҲромов

Юнон-рум кураши бўйича вазни 50 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида иштирок этган ҳамюртимиз Илҳом Баҳромов саралашда жазоирлик Ҳусам Бунасрий, бразилиялик Калебе Феррейра Коррея, Маршалл ороллари вакили Кайсер Мюллерни мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Жаббор Нажафов билан куч синашган полвонимиз рақибини 3:1 ҳисобида енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва олтин медални қўлга киритди.

Ғолиб спортчимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.

Суҳроб Турсунов

Дзюдо бўйича жамоавий баҳсларда қатнашган ёш полвонимиз Суҳроб Турсунов делегациямиз ҳисобини бир олтин медаль билан бойитди.

“ROUGE” жамоасида қатнашган Суҳроб Турсунов 66 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида болгариялик Стоян Тарапановни, беларуслик Дмитрий Минкоуни, арманистонлик Харутюн Дермишянни ва Коста-Рика вакили Хулиан Санчони енгиб, жамоадошлари билан бирга шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади.

Владимир Свечников

Нуфузли спорт анжуманининг 10 метр масофадан тўппончадан ўқ отиш бўйича микст баҳсларида ҳамюртимиз Владимир Свечников болгариялик Лидия Ненчева билан ҳамкорликда франциялик Эдуард Дортомб ва норвегиялик Сара Элин Страмнестро, словениялик Хосе Цепер ва ҳиндистонлик Яшасвини Сингҳ Десвал, арманистонлик Завен Игитян ва Хитой Тайпейидан Тин Ю Чунг, ҳал қилувчи мусобақада мисрлик Аҳмад Муҳаммад ва сингапурлик Хию И Тех жуфтликларидан устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ҳамда олтин медаль соҳибига айланди.

Умида Абдуллаева

Ўсмирлар Олимпиадасининг таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган баҳсларида иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Умида Абдуллаева вазни 63 килограммдан оғир бўлган таэквондочилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақанинг чорак финалидан баҳсларга киришган Умида свазилендлик Шарлотта Мунавини 17:3, ярим финалда хитойлик Чен Лини 1:0 ҳисобида енгиб, кумуш медални қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Hammasi yaxshi bo‘ladi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: