Одил солиқ сиёсати – тараққиёт омили

Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат бюджетини режалаштиришда солиқ сиёсатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бевосита иқтисодиёт барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Шу маънода, мамлакатимизнинг жорий йилга мўлжалланган солиқ сиёсатида муҳим ўзгаришлар бўлди.

Ўтган йилда давлатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 7,8 фоиздан кам бўлмагани аҳоли фаровонлиги ошиб бораётганини англатади. Бунда, албатта, мамлакатимиз солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳам муҳим омил бўляпти. Мамлакатимизда соҳага оид хужжатлар, солиқ юкини оптималлаштиришга қаратилган давлат дастурлари ва бошқа бир қатор чора-тадбирлар солиқ сиёсатининг устувор йўналишлардан бири эканлигини белгилайди.

Масалан, 2016 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг иккинчи поғонаси бўйича йиғим ставкасини 8,5 фоиздан 7,5 фоизгача, ўрта даражадаги даромадга эга бўлган тўловчилар учун солиқ юки 6,2 фоиздан 5,5 фоизгача камайди. Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизгача пасайди. 2017 йилга келиб ушбу асосий йиғимлар ставкаларининг сақланиб қолиниши макро иқтисодий кўрсаткичлар ўсишига хизмат қилади.

Солиқ юкини оптималлаштириш масаласи деганда фақатгина юридик ёки жисмоний шахсларнинг манфаатлари тушунилмайди. Балки уларга яратилган солиқ имтиёзлари, қулай шароитлар орқали мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсиши, макро иқтисодий натижаларининг ривожланиши ҳам кўзда тутилади.

Соҳада олиб борилаётган оқилона сиёсат ишлаб чиқариш, қурилиш, хизматлар соҳаси ва бир қатор соҳалар ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Назокат МАЗГАРОВА,

Торшкент архитектура ва қурилиш институти магистри

Яна ўқинг:  TIKUVCHI QIZ tadbirkorlikni yo‘lga qo‘ydi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: