14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 22 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги матбуотда эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг 2013 йилдаги фаолияти сарҳисоби ва Соғлом бола йилидаги вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда мазкур қўмита ходимлари ва божхона хизмати фахрийлари иштирок этди.
Фарғона вилоятида билимлар беллашуви ва фан олимпиадасининг туман, шаҳар босқичи муваффақиятли ўтказилди. Баҳсларда 9-снифдан 670 нафар, 5-8-синфлардан эса 1263 нафар иштирокчи беллашди.
Жиззах вилояти Арнасой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг биноси тўлиқ қайта реконструкция қилинди. Бу ишларга Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 751 миллион сўм маблағ сарфланди.
6 июль куни Ўзбекистонда 342та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 10362 ҳолат), 106 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 6690 беморга жавоб берилган, 37 киши вафот этган, шифохоналарда 3697 нафар бемор даволанмоқда.…